Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Вақтида уқилмаган НАМОЗ

00:00 / 25.10.2008 | eski savollar | 4515
Ассаламу алайкум!менинг акам электрик булиб ишлайди.Эрталабдан кечгача ишхонада машина тузатади.Намозни иложи топилиши билан масжидга чикиб укирди.Бошлик ишни ташлаб масжидга чикиб кетиб колса хайдавориши мумкин эди, шу сабаб хар доим хам намозни уз вактида адо эта олмас эди.уйга келиб казосини укирдилар.Ишхонадаги одамлар намозни бунака иложи булганда укиб бошка вакт укий олмайдиган булсанг умуман укишинг керак эмас.бунака намоз укисанг гунох булади егиштир дейишибди.Биз унака эмас деб тушинтисак ишонмаябдилар. У одам илмли деб унга ишонмокдалар.Акам нима килишлари керак.Зора сизни фатвоингизни укиб тугри карор кабул килсалар.

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

- Намоз фарз амал. Уни тарк қилишга ҳеч қандай боҳана кетмайди. Уни нима қилиб бўлса ҳам ўқиш керак. Акангизга нотўғри маслаҳат берганлар катта гуноҳ содир этганлар. Уларни гапига кирган акангиз ҳам улкан гуноҳни бўйнига олибди. Икки тараф ҳам тезда тавба қилишлари керак. Ҳалиги одамлар бу каби гапларни гапирмасинлар. Акангиз зудлик билан намозни бошласинлар. Қазо қилмасдан, ўз вақтида ўқишга одатлансинлар. Масжидга бора олмаса, ишхонада ўқиса бўлади. Ҳеч бўлмаса фарзини.

Топ рейтинг www.uz Openstat