Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Харом

23:06 / 06.12.2022 | Jasur | 884

Ассалому алайкум! Ман ўзимга телефон олмоқчи эдим фақат бўлип беришга. Мисол учун Телефонни ўзимнинг қариндошим об келиб беради. Қариндошим телефонни бирга ишлайдиган ҳамкасбидан олади. Кейин у телефонни устига пул ўзи қўяди йўқми билмайман. Ўртада телефонни олиб келиб бергани учун. Мен агарда олмоқчи бўлсам бошида 500минг сўм тўлайман ва ҳар ой бўлип тўлаб бераман қолганини. Лекин фоиз деган нарса йўқ менимча. Бошида манга мисол учун телефон 3 млн сўмга об келяпман дейди. Ва 500 минг сўм бошидан тўланади. Ва қолганини ойма-ой тўлаш керак. Шу нарса жоиз бўладими?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Савол: Бир киши пули бор кишининг олдига келиб, “Беш минг пулим бор ўзингизни пулингиздан беш минг қўшиб, битта машина олиб берсангиз, бир йилда ўша қўшган беш мингизни ўн минг қилиб бераман” дейиши жоизми?
Жавоб: Айнан шу тарзда битм қилиш судхўрлик бўлади. Лекин, пули бор киши ўз ёнидан
ўн мингга машина сотиб олиб, беш минг пули билан келган одамга бир йилга ўн беш минга сотиб, беш мингини нақд олиб шу ишни қилиши мумкин. Қолган ўн минги эса, бир йилга насия бўлади. Бу ерда икки иш бажарилади. Жоиз бўлмаган сувратида эса, бир иш бажарилади, яъни пули бор киши ёнидан пул қўшиб, беш минг билан келган кишига машина олиб бериш ва қўшган пули эвазига фойда олишлик. Бу жоиз эмас. Иккинчи сувратда эса, биринчиси, пули бор киши ҳужжатларини расмийлаштирмасада ўзининг пулига машина сотиб олиши; иккинчиси, беш мингги нақд, қолган ўн мингини бир йилда тўлаш эвазига сотиши. Баъзилар бу ишни "али-хўжа, хўжа-али бўлишидан бошқа нима фарқи бор", дейишлари мумкин. 
Бу ерда судхўрликдан қочишлик бор. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat