Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Ёлғон бўлиб қолмайдими?

13:34 / 23.12.2022 | Zafar | 639

Ассалому алайкум! Маълумки, ёлғон гапириш гуноҳи кабира ҳисобланади. Гарчи кўпчилик бу ҳақида билса-да, барибир ёлғон гапиришда тарзда давом этишмоқда. Ўзим ёлғондан тийилишга ҳар доим ҳаракат қиламан, аммо баъзан айтган гапим ёлғон эмасми деган шубҳа бўляпти. Яъни баъзида ҳазил, баъзида шунчаки вазиятдан чиқиш учун маънони буриб гапириб қоламан. Мисол учун, талабаман ва Тошкент вилоятига кетишимда, танишларимга вилоятга кетдим дедим. Уларнинг вилоят деганда ўзим туғилган Бухоро вилояти деб ўйлашларини яхши биламан, лекин барибир вилоятга дейман. Бошқа гапларда ҳам айнан ёлғон эмас-у, эшитувчига нисбатан ёлғон туюлиши бўлган шунақа гаплар исжлатишим мумкин. Айрим пайтда вазиятдан чиқиш учун шунақа дейман. Гапим ёлғон бўлмаса-да, мен ўйлаган (ёлғон) маънони улар тушунишади. Шунда гапим ёлғон бўлиб қолмайдими? 2. Иккинчи саволим шуки, талабаман. Аммо жума намози вақти ўқиш билан бир вақтга тушиб қолган. Нима қилишим керак? Дарсга кирмай кетай десам ҳам ўқишимга, билим олишимга, ҳам умумий фаолиятимга таъсир қилади. 3. Баъзан ўқиш туфайли, баъзан иш туфайли, баъзан эса шунчаки бошқа жинс вакиллари билан мулоқот қилиб қоламан. Одатда ўзим шундан тийилсам-да, уларнинг гап, ёки сўзига жасоб беришфа тўғри келади. Шунда нима қилишим керак?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! 1). Бу шаръий ҳийла эмас. Бу таъриздир. Яъни, икки хил маънони англатувчи гапни айтиб, эшитган бирини ўйлаб, гапирган бошқа маънони кўзлаши.

2). Жума намози ҳар бир муқим эркак зиммасидаги фарздир. Ҳам илм олинг ҳам ибодатларни ўз вақтида бажаринг. Ҳаракат қилсангиз чора топилади.

3). Зарурат юзасидан, керакли мавзуларда, зинога олиб бормайдиган тарзда, шаҳватдан омонда бўлиш шарти билан мулоқот қилиш жоиз. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat