Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Қиз боланинг идда муддати

00:49 / 27.12.2022 | Soliha bintu Òtkuriy | 1396

Ассалому алайкум! Синглим турмушга чиқди. Икки ҳафта яшади. Шу вақт давомида оиласида кўп келишмовчиликлар келиб чиқган. Катталар аралашиб ислоҳ қилишмоқчи бўлишди. Аммо синглим ажрашиш фикрига туриб олди. У ҳали қиз бола экан. Турмуш ўртоғи ажралишларига рози бўлди. Синглимни нарсалари билан отамни уйига келтириб қўйди. Шунда эри “сен ҳам янги хаёт бошлаб бахтли бўл, мен ҳам шундай қиламан. Бир биримиздан рози бўлайлик” деб хайрлашишибди. ФҲДЁга ажралиш тўғрисида ариза топширишди. 3 ойдан сўнг келинглар, дейишибди. Саволим шуки, юқоридаги эрининг гапи билан ва ажрашиш тўғрисидаги қарори билан талоқ тушган бўладими? Эрининг ўзи “3 ойдан сўнг, ФҲДЁ ажраштиргач, талоғингни айтаман, унгача эмас” дебди. Агар талоғини айтиб қолс, ҳали қиз бола эканлиги эътиборидан, идда муддати қанча бўлади?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Никоҳ узилиши учун эр очиқ ойдин “талоқ” сўзини айтиши ёки талоқ ниятида шунга далолат қиладиган гап гапириши керак. “сен ҳам янги хаёт бошлаб бахтли бўл, мен ҳам шундай қиламан. Бир биримиздан рози бўлайлик” дебди, бу билан талоқни ният қилмаган бўлиши мумкин. Ўзидан сўраб олинглар. Идда масаласига келсак, келин ва куёв никоҳдан сўнг жинсий алоқа қилса ёки алоқа қилмаса ҳам бир маконда ёлғиз қолишган бўлса (бу хилвати саҳиҳа дейилади) тўлиқ маҳр ва идда вожиб бўлади. Валлоҳу аълам!

Ушбу мақолани ўқинг:  https://islom.uz/view/hilvati-saxixa-nima-degani

Топ рейтинг www.uz Openstat