Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Дота 2

19:59 / 25.12.2022 | Masharipov | 819

Ассалому алайкум! Компютерда Дота 2 деган ўйин бор, унда одамлар ўзига қаҳрамон танлаб жамоа бўлиб бир-бирига қарши ўйнайдилар, ўйин стратегик, мақсад душманни базасини йўқ қилиш. Ўйинда сиз кўпроқ қаҳрамон ўлдирсангиз, масалан бирдагина 4-5 та сизни инглизчада "Год лике" ёки "Беинг Год" деб мақтаб юборади, ёки бази қаҳрамонларнинг ўйин пайти гапириб турадиган монологларида ҳам, келажакни кўра оламан ва шунга ўхшаш гаплар бор. 1) Саволим шундан иборатки шунақа ўйинларни ўйнаш жоизми, бу нарса ўйинда бўлгани эътиқодимизга таъсир қилмайдими? 2) Мен шу ўйинни ўйнардим, кейинроқ шу гапларига эътибор берибман, олдин жиддий олмагандим, хозир пушаймонман, Аллоҳ кечирсин, ширк қилиб қўймадимми? 3) Яна ўйинни шу сўзларини ўчириб ташлаб ўйнаса ҳам бўлар экан, бу ҳолатда жоиз бўладими?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Бу каби ўйинларни барчасида вақтни исроф қилиш бор. Сиз айтандек сўзлардан фойдаланса мусулмон одамга ўйнаш мутлақо жоиз бўлмайди. Ҳар биримиз қуйидаги ҳадисдаги набавий эслатмани унутмаслигимиз керак: 

عَنْ مُعَاذِ بْنِ جَبَلٍ رَضِي اللهُ عَنْهُ قَالَ : النَّبِيِّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ لاَ تَزُولُ قَدَمَا عَبْدٍ يَوْمَ الْقِيَامَةِ حَتَّى يُسْأَلَ عَنْ أَرْبَعٍ : عَنْ عُمُرِهِ فِيمَا أَفْنَاهُ ، وَعَنْ جَسَدِهِ فِيمَا أَبْلاَهُ ، وَعَنْ مَالِهِ مِنْ أَيْنَ اكْتَسَبَهُ وَفِيمَا وَضَعَهُ ، وَعَنْ عِلْمِهِ مَاذَا عَمِلَ فِيهِ

Муъоз ибн Жабал розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: У киши айтдилар:
Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Қиёмат куни банданинг икки оёғи, тўртта нарсадан сўралмагунча (ўрнидан силжимайди) давомли бўлади: умрини нимага сарф қилгани, жасадини нимага зое кетказгани, бойлигини қаердан касб қилиб ва уни қаерга ишлатгани, илмига қандай амал қилгани ҳақида, сўралади”, дедилар. 
(Сунани Доримий). Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat