Ассалому алайкум! Жанубий Кореяда анчадан буён истимоқ қиламиз, ҳозир биз мусулмонлар ўртамиздаги долзарб муаммо бу Корея озиқ-овқат маҳсулотларини ҳалоллигига бўлган бизнинг шубҳамиз, коресй тилини Алҳамдулиллаҳ яхши биламан, маҳсулотни қўлимга олганимда таржима қила оламан, афсуски аксарият маҳсулотлар шубҳали. Буни атрофдагиларга айтсам, жуда чуқур ёндошиш керак эмаслигини, ҳалол бўлиши ҳам мумкинлигини манга уқтиришади, ва бугунга келиб буни оҳирига етайлик деб ахт қилдик. Бизни шубҳага чақирган нарса, айтайлик бир ширинлик, Асосий таркибида шубҳали нарса ёъқ, лекин аллергияси борлар учун: Чўчқа гўшти, мол гўшти ва ҳоказолар қўшилиш эҳтимоли бор деб ёзиб қўяди, телефон қилдим, сўрадим, уларни жавоби: - Битта станокда чўчқа ёки бошқа нарса бор маҳсулот ишлаб чиқарамиз, ундан кейин айнан ўша станокда сиз айтаётган маҳсулотни ишлаб чиқарамиз, шунинг учун қўшилиш эҳтимоли бор деб ёзганмиз, - Шунда қўшилган бўлиши ҳам мумкинми? - ҳа Ҳудди шу Аллергияси борлар учун деб ёзган атамасини 99% маҳсулотга ёзади, буни ейишликдан қайтишимиз керакми? Ёки есак жойизми?
– Ва алайкум ассалом! Тақво юзасидан истемол қилмаслик керак. Валлоҳу аълам!