Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Зино бўладими?

20:20 / 17.05.2023 | Muhammadali Mahmudov | 736

Ассалому алайкум! Ман ҳозирда (фаст-фоод) ресторанлардан бирида ишлайман, иш вақтида бургер, фри ва ҳоказо олиб келишни сўрашади, олиб келиб берганимда ўзим истамаган ҳолда тасодифан номаҳрам қизларни қўлига тегиб қўймоқдаман. Бу қилаётган ишимни ҳукми қандай?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Қалбингизда яширган ниятингиз нима экани ҳам, бу ҳолат тасодиф ёки атайин бўлаётгани ҳам Аллоҳга аён. Тақво қиламан деган инсон албатта бундай ишлардан сақлана олади. Хоҳиш ва ҳиммат бўлса бас. Аммо бу ишни зино деб бўлмайди.
Аллоҳ таоло Ғофир сурасида марҳамат қилади:
«У Зот кўзларнинг хиёнатини ҳам, кўкслар яширган нарсаларни ҳам билур» (19-оят).
Аллоҳ таоло билмайдиган ҳеч нарса йўқ. У Зот ҳамма нарсани билади. Ҳаттоки
«У Зот кўзларнинг хиёнатини ҳам...» билади.
Яъни кимнингдир бировга билдирмасдан, ўғринча кўз қири ташлаганини ҳам билади, ҳисобга олиб қўяди. У Зот
«...кўкслар яширган нарсаларни ҳам билур».
Ҳеч кимга билдирмасдан, дилда тугиб қўйилган нарсаларни ҳам Аллоҳ таоло жуда яхши билади. Шундай бўлганидан кейин, бошқа нарсаларни билишида ҳеч шак-шубҳа йўқдир. Одамлар Ундан огоҳ бўлсинлар.
Шунинг учун ҳам банда доимо махфий гуноҳ содир этишдан ўта ҳазир бўлиши лозим. Акс ҳолда ишининг оқибати яхши бўлмайди. Тоат-ибодатни қилиш билан бирга, махфий гуноҳларни ҳам содир этиб, оқибатда Аллоҳ таолонинг ҳузурига борганда хижолатда қолиши бор. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat