Ассалому алайкум! Мен закот бермоқчиман. Закотни акамга берсам бўладими? Акам ишлайди 4 миллион маош олади. Катта ўғли ишлайди, келини институтда ўқийди, аеёли (келин ойим Россияда) ишлайди. Лассетти машиналари бор. Уй жойлари жуда яхши. Киччик ўғлини институтга киритиш учун мендан 20000 доллар супер контракга шартнома пулини тўлашга қарз олди. Хозир мендан карздор. Мен акамга закот берсам бўладими?
– Ва алайкум ассалом! Яшаб турган уйи, миниб юрган машинаси, кийим юрган кийими каби бирламчи эҳтиёждан ошиқча барча мулкининг қиймати ўша қарзини ёпишга етса закот олиши ҳалол эмас. Закот фақир-мискинларнинг ҳаққи. Қийналган оилаларни топиб ўшаларга бериш керак. Валлоҳу аълам!
Ушбу мақолани ўқинг: https://islom.uz/maqola/492