Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Сафарга маҳрамсиз бориш

10:44 / 26.05.2023 | Lazizbek | 1174

Ассалому алайкум! Қиз болани сафарга бориши ҳақида саволим бор эди. Қиз бола Кореа Давлат Банки томонидан ташкил қилинган танловда ғолиб бўлди ва Кореага 2 ҳафталик барча харажатлари қопланадиган ва барча яшаш ва транспорт учун қулайликлар яратиб бериладиган ўқув саёҳатига бориш имкониятини қўлга киритди. Ўзбекистонлик яна шу қиз билан биргаликда гуруҳ бўлиб шу саёҳатда қатнашадиган бошқа қиз ва йигитлар ҳам бор. Гуруҳ бўлиб учиб кетилиб, гуруҳ бўлиб меҳмонхода ҳамма алоҳида 1 кишилик хонада 14 кун давомида яшалади. Яшаш жойида ташкилот томонидан бириктирилган масъул ўқитувчи ҳам бор тартибни сақлаш ва назорат ўрнатиш мақсадида. Транспортдаҳам жамоавий, автобусда ҳаракатларилади. Еб-ичиш, ётиб туриш хуллас, ҳеч қандай эҳтиёжсиз бемалол яшаш учун ва транспорт учун ҳамма молиявий еҳтиёжлар қондирилган. Шундай саёҳатга қиз бола маҳрамсиз борса бўладими? Шунча ўқиб ҳаракат қилиб охири мевасидан баҳраманд бўлиш вақти келганда унинг маҳрамлари унга шерик бўлиб бора олмасликлари(молиявий тарафдан ҳам иложи йўқ ва виза ҳам бермайди, хуллас маҳрамлари шерик бўлиб бора олмайди) сабабли қиз шу имкониятни қўлдан бой беришига тўғри келадими? Шунақа ҳолатда қандай йўл тутишимиз керак?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Жоиз эмас. Маҳрамсиз чиқса гуноҳкор бўлади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Аллоҳга ва охират кунига иймон келтирган аёлга уч кеча ва кундузлик масофага маҳрамсиз сафар қилиш ҳалол эмас” деганлар. Аёл киши маҳрамсиз сафарга чиқса-ю, маҳрамлари уни қайтармасдан унга рози бўлиб турсалар, барчалари гуноҳда баробарлар.

وعَنْ أَبِي سَعِيدٍ الْخُدْرِيِّ قال : سَمِعْتُ رَسُولَ اللَّهِ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ يَقُولُ :"مَنْ رَأَى مِنْكُمْ مُنْكَرًا فَلْيُغَيِّرْهُ بِيَدِهِ فَإِنْ لَمْ يَسْتَطِعْ فَبِلِسَانِهِ فَإِنْ لَمْ يَسْتَطِعْ فَبِقَلْبِهِ وَذَلِكَ أَضْعَفُ الْإِيمَانِ". رواه مسلم

Абу Саъид Худрий розияллоҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Сизлардан бирортангиз гуноҳ ишни кўрса, уни қўли билан ўзгартирсин агар унга қодир бўлмаса, тили билан ўзгартирсин, агар бунга ҳам қодир бўлмаса, қалбида унга норозилигини билдирсин ва бу иймоннинг энг заифлигидир» дедилар». 
Муслим ривояти. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat