Ассалому алайкум! 1. Windows оператсион сестемаси ва унинг муаллифлик ҳуқуқи ҳақидаги саволларни кўрдим. Аммо бир нарсани билмоқчиман: биз бу тизимни фаолаштириш калитисиз текинга ишлатсак бўлаверадими. Фаолаштириш калити орқали кўплаб хизмат ва имкониятларга эга бўласиз. Калит бўлмаса тўлиқ имконият билан ишламайди. Мен аниқ жавоб тополмай қийналаяпман. 2. Агар мумкин бўлмаса бугунги кун информатика ўқитувчиси сифатида нима қилишимиз керак? Табиийки 30-60компютер учун ОС сотиб олишга имкониятимиз йўқ. Ва бу учун давлат томонидан ҳеч қандай маблағ ажратилмаган.
– Ва алайкум ассалом! Ўша ўрганаётган операцион тизимингизни муаллифларидан сўранг. Бу саволга жавоб бериш бизнинг эмас уларнинг ҳаққи. Улар сиз айтгандек, фаоллаштирмасдан ишлатаётганингизга рози бўлишса ўзлари билишади. Валлоҳу аълам!