Ассалому алайкум! Мен Инглиз тилини яхши биламан ва дадам гуруч бизнеси билан шуғулланади. Дадамни ҳамкасблари хитойдан гуручни қайта ишловчи замонавий тегирмонларни мен орқали заказ беришни бошлашди ва мен хитойликлар билан гаплашиб олиб келиб бермокдаман. Аммо хитойликлар фақат мен билан гаплашгани учун менга тегирмонни нархини айтса мен дадамни хамкасбларига устига қўйиб қимматроқ нарх айтаман ва пул ўтказилгандан кейн хитойликлар мени картамга қиматроқ айтганимдаги суммани қисмини ташлаб беришади. Лекин дадамни ҳамкасблари бундан ҳабари йўқ ва улар ўзларини пули билан сотиб олишпяпти у тегирмонларни. Бунда мен харом пул топаётган бўлиб қолмайманми? Аммо мен бу ишни қилаётганим учун пул олишим керакку лекин дадамни хамкасбларидан пул беринг менинг хизматим учун дейишим тўғри келмайди. Бу холатда нима қилай қилаётган ишим тўғрими?
– Ва алайкум ассалом! Қиладиган ишингизга ҳақ олишингиз ҳалол бўлиши учун ё буюртмачи ё сотувчи томон билан келишиб олишингиз ва оладиган ҳақингиз қанча бўлишини тайин қилишингиз шарт. Акс ҳолда ҳалол бўлмайди. Валлоҳу аълам!