Ассаламу Алайкум ва Раҳматуллоҳу ва Баракатуҳу!Ҳурматли Шайҳ ҳазратлари, илтимос қуйидаги саволларимга жавоб берсангиз:1. Масалан мен бир одамнинг ҳар доим нажас жойларда юришини, ҳаром нарсаларни исте'мол қилишини биламан. Зарурат сабабли унинг қо'лидаги сотовий телефонини ёки шунга о'хшаҳ нарсасини олиб ишлатсам - таҳорат ёки г'усл қилишим жоизми? Чунки ишончим комилки унинг сотовий телефони ҳам у исте'мол қилаётган ҳаром нарсаларга тегиб кетган бо'лиши мумкин.Умуман, бундай одамлар билан қандай муносабатда бо'лиш керак, айниқса агар бундай одам Мусулмон бо'лса?2. Кинна бор нарсами? Кинна солиш то'г'ри ишми? Кинначилар бир қисм матонинг ичига қуриган нон бо'лакалрини мушттек қилиб тугадиларда, шуни одамларга босиб уларга дам соладилар. Шу ҳақида Ислом нима дейди? Бу ширк амал эмасми?3. Биржада одамлар ҳар доим компанияларнинг Акъияларини сотиб оладилар, ва бу Акъиалар сотувидан тушган маблаг' ёрдамида компания о'з фаолиятини юргизади. Компания кейинчалик о'з бизнес фаолиятидан топган даромадидан Акъиядорларга ҳар доим Фоиз то'лаб боради. Ва бу жараён компания таназзулга учраб ёпилиб кетгунча давом этади. Акъиядор томонидан компания даромадидан Фоиз олиш Рибога кирмайдими? Чунки Акъиядор Акъияни сотиб олиш орқали компанияга қарз берганга о'хшаб қоляптику.Жавобингиз учун олдиндан раҳмат. Аллоҳ илмингизни бундан ҳам зиёда қилсин.Сарвар
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:
- Нажасот кўринмаса, асари қилинмаса, ҳечқиси йўқ.- Кинна динда йўқ нарса.- Ҳиссадорлик қарз эмас, аъзолик бўлади. Ҳисса эгаси мазкур ташкилотга шерик бўлади.