Ассалому алайкум! Ўтган йилги шу пайтлардаги уйдаги тилла-кумуш тақинчоқлар ва пул маблағини умумий хисоблаб, умумий хисобдан қарзимни чиқариб ташласам (қарзим бор) нисобга етмаябди, лекин бугунга кунда айнан шундай умумий хисобдан қарзимни чиқариб ташласам нисобга етаябди. Савол: Закотни бу йил бераманми ёки янаги йилми?
– Ва алайкум ассалом! Қарзларингизни чиқариб ташлаганда қолгани нисобга етган кундан бошлаб бир йил тўлгач ҳали ҳам нисоб миқдори турган бўлса ўша куни закотини бериш вожиб. Валлоҳу аълам!