Мен тижоратчиман. Йил давомида ишлаб, йилнинг охирида менга тижоратдаги фойдадан улушим чиқади. Дейлик, 40 миллион сўм. Мен бу пулни ўзимга олмасдан ширкат хисобида қолдириб, керак бўлганда ширкатнинг ҳаражатларига ишлатиб тураман. Ва ширкатдаги ҳисобимдан ҳар ойда ўзимнинг ҳожати аслиям учун пул олиб тураман. Йилнинг охирига келиб ҳисобимда дейлик 8 миллион сўм пул қолади. Мен аввалги йилдан қолган тахминан шунча пулни, бу йилгисини ва кейинги йилгиларини йиғиб, келажакда ўзимни уйимни кенгайтирмоқчиман. Шундай ҳолатда, мен қайси миқдордан закот тўлашим керак бўлади. Йиллик 40 миллионданми, ёки ҳожатларимга ишлатганларимдан кейин қолган 8 миллионданми? Баъзилар ўзинг учун уй, машина каби ҳожатингга ярайдиган нарсалар олиш учун йиғилаётган пулдан закот тўланмайди дейишмоқда, шу тўғрими? Аллоҳ таоло сизни ўз ҳузурида улкан мукофотлар билан мукофотлантирсин.