Ассалому алайкум! Яқинда онам вафот этган эдилар. Уларни тупроққа қўйиб келгандан кейин катталаримиз битта товоқда мош, буғдай ва маккажўхори донларини аралаш ҳолда сув қуйилиб кўкартиришди. "40" чиққандан кейин товоқдаги ундирилган қонни қабрнинг тепа томонига қўйиб келишди. Айтишларича донни қушлар еб кетса савоб бўлармиш. Динимизда шундай нарса борми. Мен ҳўл новда ёки ўсимлик тасбеҳ айтиши ҳақидаги ҳадисни ўқигандим. Бу иш ҳам шунга тўғри келадими?
– Ва алайкум ассалом! Бўлмаган гап. Бунда марҳум учун савоб йўқ. Валлоҳу аълам!