Ассалому алайкум, ҳурматли Шайх Ҳазратлари! Аллоҳ ҳаммангизни қилаётган ишларингиздан рози бўлсин. Сизга бир савол юзасидан мурожаат қилаяпман. Бир аёл бир эркакка йилда иккинчи хотин бўлиб турмушга чиққан (эркакнинг аввалги аёли оламдан ўтганидан кейин). Лекин улар орасида ҳеч қачон эр-хотинлик муносабатлари бўлмаган. Ҳозиргача алоҳида-алоҳида хоналарда яшашади. Эр аёлни қўрқитув орқали ушлаб турибди. Пул топиш ёки оиланинг асосий вазифаларини аёл қилади. Эркакнинг аёлга “Мен сендан рози эмасман” дейишга ҳаққи борми? Аёл бу эркакка итоат этмаса гуноҳкор бўладими? Мен аёлга эр билан ажрашишни маслаҳат беришим жоизми, гуноҳкор бўлмайманми оилани бузилишига сабабчи бўлиб? Жавоб учун катта раҳмат.
- Эрлик қилмаса, мумкин.