- Масжид Каъбага қараб қурилиши керак. Аммо масжиддан чизиқ тортилганда Каъбанинг ўртасидан чиқиши шарт эмас. Қуръони Карим Каъба тарафга юзланинг дейилган. Каъбанинг бир тарафи ўн икки метр, сиз айтаётган гапга қараганда, 13 метрлик саф бўлса, 12 метрдан ортиқдаги одамларнинг намози тўғри бўлмай қолади. Қадимда Google Earth дастури бўлмаган. Аммо ҳамманинг намози тўғри бўлган. Бу гапларни ҳозирда мусулмонларнинг кўнглини хира қилиш учун ташвиқот қилинмоқда. Фиқҳ китобларимизда "Қибла ҳақидаги боб" деган алоҳида бўлимлар бор. Ўшаларни ўқиб мавзуни тўлиқ тушуниб олишингиз мумкин.