Ассалому алайкум, ҳурматли Шайх Ҳазратлари! Аввало келаётган муборак рамазон ойи билан табрикламоқчиман. Аллоҳ таоло бу муборак ойдаги барча ваъда қилган савобларга эришишликни насиб қилсин. Устоз сизга бир савол бермоқчи эдим. Саволим: Пластик карточкаларга ҳар ойда банк томонидан бизга боғлиқ бўлмаган ҳолда пластик карточкамизда турган пулимизнинг оз миқдордаги фоизи тушириб борилади. Бу ҳолат бизга боғлиқ бўлмаган ҳолатда рўй беради. Шундай ҳолатда биз шу тушган пулдан фойдалансак бўладими? Саволдаги хато ва камчиликлар учун узр сўрайман! Аллоҳ сизу биздан рози бўлсин!