Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Намозга оид

10:05 / 13.12.2023 | #Umid⚜ | 575

Ассалому алайкум! Пешин намозига азон чақириб пешинни ишхонада адо қилдим адо қилиб бўлиб озгина юрганидан сўнг қўлимга қарасам бармоқларимдан қон бор лекин эски қон яни қотган қон бироқ ёйилган бармоқларимга бармоқларимдан оққан хам эмас мен яра жойини ва қон оққан ўрнини изладим лекин топа олмадим намоздан олдин тахорат олиб намозга киришгандим кейин бу холат мени ўйлантириб қўйди қайта ўқиб олай десам тахоратим кетгани хам аниқ эмас эди. Шунга нима қилишни билмадим ё намозни қайта ўқиманми?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Демак қон бошқа нарсадан сизнинг қўлингизга теккан. Аммо уни қачон текканини билмайсиз. Агар унинг миқдори дирҳам миқдоридан кўп бўлса ва намоздан олдин текканига гумонингиз ғолиб келса намозни қайта ўқийсиз. Ундай бўлмаса қайта ўқишингиз шарт эмас. Лекин афзал. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat