Ва алайкум ассалом! Тўрттала мазҳаб имомлари ҳам саждада икки товонни ажралиб туришини мустаҳаб деганлар. Замонамиз аҳли илмлардан баъзи бирлари Оиша онамиз розияллоҳу анҳо ривоят қилган ҳадисни далил қилиб, саждада товонларни бир-бирига текказиб туришни суннат дейишган. Лекин ҳадисда келган “товонларини бир-бирига текказган ҳолда” деган сўз муҳаддислар тарафидан шозз(машҳурга зид) дейилган. Валлоҳу аълам.