Ассалому алайкум! Яқинда шу сайтда берилган жавобларнинг бирида ҳар бир намоз учун алоҳида зам сура танлаб олиш макруҳ деб ўқидим. (савол ноўрин бўлса, узр сўрайман олдиндан) Лекин пайғамбаримиз Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам суннатларига амал қилган ҳолда бомдод ва шомнинг 2 ракъат суннатида “Кафирун” ва “Ихлос” сураларини, витр намозида “Аъла”, “Кафирун” ва “Ихлос” сураларини доимий равишда ўқиш жоизми? Яъни доимий шу сураларни ўқиш макруҳ бўлиб қолмайдими? Жавобингиз учун катта раҳмат.
Ва алайкум ассалом! Агар “Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ўқиганлари учун мен ҳам ўқийман” деса жоиз. Лекин доимий бўлмаслиги керак. Агар “Шуларнигина ўқиб, бундан бошқасини ўқимайман” дейдиган бўлса, макруҳи тахримий бўлган ишни қилган бўлади. Валлоҳу аълам.