Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Аҳмад Яссавийга берилган омонат

16:09 / 06.06.2015 | Muhammadali Salimov | 3647

Ассаламу алайкум, ҳурматли Уламолар!
«Ривоят қилинишича, пайғамбаримиз саҳобалари билан хурмо еб, суҳбатлашиб ўтирганларида уларга қараб: «Қай бирингиз мана бу омонатимни келгусида издошларимга етказгайсиз?»-деб сўрайдилар. Бу вазифани бажаришни Арслонбоб ўз зиммасига олишини билдирибди. Шунда пайғамбар алайҳисалом унга бир хурмо берибдилар ва: «Мендан кейин Аҳмад исмли бир бола дунёга келади. Сиз, албатта, уни излаб топинг ва унга бу хурмони беринг, у умматимда ислом динини қувватлантирувчи энг етук киши бўлади»,- деган эканлар. Пайғамбаримизнинг дуолари баракоти ила Асрлонбоб узоқ умр кўрибди ва омонатни топшириш учун юрт кезиб чиқибди. Аҳмаднинг отаси вафот этган йили Туркистонга келиб, пайғамбаримиз тавсифлаган болани кўрибди ва унга салом берибди. Саломга алик олгач, бола Арслонбобга қараб: «Бобо, омонатнимни беринг»,-деб сўрабди. Арслонбоб ногаҳоний саволдан шошиб қолиб, ундан: «Эй валий, сен буни қайдин билурсан»,- деб сўрабди. «Аллоҳ билдирди»,- деб жавоб берибди бола. Пайғамбар алайҳисалом омонатларини эгасига топширгач, Арслонбоб Аллоҳ хузурига риҳлат қилган эканлар.» Шу воқеа ҳақиқатда ҳам содир бўлганми? (Иқтибос » Она тили ва адибиёт: Академик литцей ва касб-ҳунар коллежлари учун дарслик/… . — Т.: «Шарқ», 2013. — 368 б.» дан олинди.)


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! Бу гап тўқима бўлиб, бунинг ҳеч қандай санади йўқ. Валлоҳу аълам.

Топ рейтинг www.uz Openstat