Ассалому алайкум, ҳурматли Шайх Ҳазратлари! Сизга бир савол билан мурожат қилмоқчи эдим. Мен рўза тутишни жуда кеч бошладим. Аввал тутмас эдим. Бу йил бир танишимнинг гапи таъсир қилиб кетди ва рўза амалини бажаришни бошладим. Қолган кунларига қазо рўза тутмоқчи бўлиб юргандим. Бир ака, ёши мендан каттароқ, намозни беш маҳал ўқийди, нафл рўзасини тутишни маслаҳат берди. Эрталаб оғиз ёпиб хоҳлаган пайтда очса бўлади дея тушунтирди. Менга бу жуда осон ва жўн кўриняпти. Шу вазиятга очиқлик киритиб берсангиз, мен ҳозир қандай йўл тутишни билмай турибман. Олдиндан раҳмат.