Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Маскан одоблари ва ҳожатхоналар

19:39 / 31.10.2014 | Elyor Abdirazokov | 2841
Ассалому алайкум, биз учун ҳурматли ва қадирли бўлган Устоз! Сизни "Маскан одоблари" мақолангизни ўқиб чиқдик ва бу мавзуга тааллуқли бўлган маълумотларни бошқа китобларингиздан ҳам олганмиз, Аллоҳга шукр. Сиз таъкидлаб ўтган мана шу гапларни ҳаммамиз кенг маънода тушунсак қанийди. Мактаблар ва юқори олий ўқув юртлари, қолаверса жамоат жойлари (бозор, касалхона) ларда мавжуд бўлган хожатхоналарга бир инсон сифатида, мусулмон сифатида ҳақ кўз билан қарасак. "Эҳ, мусулмонлар, масъул одамлар кўзингиз қаерда?" дегим келади. Устоз, савол-жавоб бўлимининг доимий мухлисиман. Лекин бу мавзу ҳақида саволлар жуда-жуда кам учрайди. Бу биз ҳали покликка эътибор бермаётганимиз белгиси деб биламан. Оммавий Ахборот вакиллари кўзингиз қаерда, бундай район жойлардаги ҳолатларни ўрганиб, муаммони ечишда бизга ёрдам бермайсимиз-ми? Катта-катта ҳаражат қилиб қурган биномизни ҳожатхонаси нега талабга жавоб бермаябди? Илтимос Устоз, дуо қилинг муаммоларимиз яхши томонга ечилсин. Ташаккур сизга Устоз!

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

Аллоҳ таоло мазкур ва бошқа барча муаммоларимизнинг ечилишида Ўзи мададкор бўлсин! Аммо Аллоҳ таолонинг Ўзи Қуръони Каримда айтадики: «Албатта, Аллоҳ бир қавмдаги нарсани, токи улар ўзларидаги нарсани ўзгартирмагунларича, ўзгартирмас». Яъни банда бир яхшиликка эришмоқчи бўлса, ўша яхшиликка етаклайдиган хислатларни ўзида мужассам этиши ва унга эришиш учун уриниши лозим. Ана шундагина Аллоҳ унинг ишида яхши томонга ўзгариш ҳосил қилади.

Топ рейтинг www.uz Openstat