Маълумки, уйқудан турганда намлик кўрса, ғусл қилиш вожиб. Лекин, агар уйқудан турганда озгина намлик кўрсаю, унинг маний эмас, мазий ёки вадий эканлиги аниқ бўлса (масалан ҳали қурумаганлигидан ёки олатнинг ичидаги қолиб кетган озгина миқдоридан билса) ҳам ғусл қилиш вожибми?
Ҳа. Китобларда аниқласа ғусл вожиб бўлмайди, дейилмаган.