Ассалому алайкум, ҳурматли Шайх Ҳазратлари! Ўз ижтиҳодимдан шубҳаланиб сиздан сўрашга жазм этдим. Ҳолат бундай: Оилалиман. Отам нос сотиш билан шуғулланадилар. Бир неча йилдан бери мен сотаман. Лекин савдонинг пулини ўзларига бераман. Эҳтиёжимга сўраб оламан. Бундан буён нос сотмайман, ҳалол касб қилиб намоз ўқийман, дедим. Шундай қилдим ҳам. Аммо отам буни тушунмадилар. Ҳолат шундай тус олдики, “нос сотмасанг йўқол уйимдан, хотинингни ҳам олиб кет, кетмасанг милиция чақираман, керак бўлса қаматаман” гача борди. Ёрдам сўраганларим аксинча ўзимга қарши чиқишди. Янги ҳалол касб топиш ҳам осон эмас. Ноилож кўндим. Энди бошқача йўл тутябман. Нос сотиб тушган пулдан озгинасини яшириб йиғяпман. Ҳалол тижорат учун етарли маблағ орттиргач, иш бошламоқчиман, инша Аллоҳ. Саволим шуки, мен тўғри йўл тутябманми? Исломда бу ҳолат қандай муолажа қилинади?