Савбон розияллоҳу анҳуданривоят қилинади:"Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:«Албатта, Аллоҳ менга ерни сиқимлаб кўрсатди. Бас, мен унинг машриқларию мағрибларини кўрдим. Албатта, умматимнинг мулки менга унинг сиқимлаб кўрсатилган жойигача етади. Менга икки канзни; қизилни ва оқни берилди. Албатта, мен роббимдан умматимни оммавий қаҳат ила ҳалок қилмаслигини ва уларнинг устидан ўзларидан бўлмаган душманнинг султонини ўрнатилмаслигини ва у уларнинг ҳовлиси ўртасини мубоҳ кўрмаслигини сўрадим. Албатта, роббим:«Эй Муҳаммад! Албатта, Мен бир қазони қилсам, уни рад қилиб бўлмас. Албатта, Мен сенга сенинг умматингни оммавий қаҳат ила ҳалок қилмасликни ва уларнинг устидан ўзларидан бўлмаган душманнинг султонини ўрнатилмаслигини ва у уларнинг ҳовлиси ўртасини мубоҳ кўрмаслигини бердим. Агар уларга қарши у(ер)нинг атрофидаги ёки атрофлари орасидаги шахслар жам бўлсалар ҳам. Ҳаттоки баъзилари баъзиларини ҳалок қилсалар ва баъзилари баъзиларини асир олсалар ҳам», деди», дедилар».Муслим, Термизий ва Аҳмад ривоят қилган.Ва икковлари:«Албатта, мен ўз умматимга залолатга кетказувчи имомлардан хавфсирайман. Қачон умматим устига қилич солинса, у ундан то қиёмат кунигача кўтарилмас. Токи менинг умматимдан баъзи қабилалар мушрикларга қўшилмагунича ва токи менинг умматимдан баъзи қабилалар бутларга ибодат қилмагунича қиёмат қоим бўлмас. Албатта, келажакда умматим ичида ўттизта каззоб чиқгай. Уларнинг барчаси пайғамбарлик даъвосини қилгай. Ҳолбуки, мен набийларнинг охиргисиман. Мендан кейин набий йўқдир. Менинг умматимдан бир тоифаси ҳақда устин бўлган ҳолларида бардавом бўлурлар. То Аллоҳнинг амри келгунча уларга қарши чиққанлар зарар етказа олмас», дейилган.Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳуданривоят қилинади:"Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:«Токи дажжоллар ва каззоблар чиқмагунча қиёмат қоим бўлмас. Улар ўттизга яқиндирлар. Уларнинг барчалари ўзининг Аллоҳнинг расули эканни даъво қилади», дедилар».Тўртовлари ривоят қилган.Дажжол-макрчи, адаштирувчи ва алдовчи.Савбон розияллоҳу анҳуданривоят қилинади:"Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:«Токи менинг умматимдан баъзи қабилалар мушрикларга қўшилмагунча ва бутларга ибодат қилмагунларича қиёмат қоим бўлмас. Келажакда умматимда ўттизта каззоб бўлур. Уларнинг ҳар бири ўзининг набийлигини даъво қилур. Ҳолбуки, мен набийларнинг хотими-тугатувчисиман. Мендан кейин набий келмас», дедилар».Термизий ва Абу Довуд ривоят қилган. Имом Аҳмаднинг ривоятларида каззоблар йигирма еттита бўлиши ва улардан тўрттаси аёл кишилиги айтилган. Улардан П-м.нинг ҳаётлик даврларида чиққан учталари; Мусайлиматул Каззоб, ал-Анасий ва Ибн Сайёдлар ҳақидаги ривоятлар келаси сатрларда келади.Аммо Набий соллаллоҳу алайҳи васалламдан кейин ҳам пайғамбарлик даъвосини қилганлар чиққан. Мазкур каззоблар ичида Мухтор ас-Сақафий, Ғулом Аҳмад Қодёний, Баҳоуллоҳ ва бошқалар бор.МУСАЙЛИМА ВА АЛ-АНАСИЙ КАЗЗОБЛАР Ибн Аббос розияллоҳу анҳуданривоят қилинади:«Мусайлматул Каззоб Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг даврларида Мадинага келди ва «Агар Муҳаммад менга ўзидан кейин ишнинг ярмини берадиган бўлса, унга эргашаман», деди. У ўз қавмидан кўп киши билан келган эди. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам у томон бордилар. У зот билан бирга Собит ибн Қайс ибн Шаммос ҳам бор эди. Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг қўлларида хурмо шохининг бўлаги бор эди. У зот шерилари ичида ўтирган Мусайлиманинг устига келиб тўхадилар ва:«Агар мендан манашу бўлакни срасанг ҳам бермайман. Аллоҳнинг иши сенга ўтмайди. Агар қайтсанг, Аллоҳ сени бўғизлайди. Менимча сен тушимга кирган одамсан. Манабу Собит менинг ўрнимга сенга жавоб беради», дедилар ва ўгрилиб кетдилар.Ибн Аббос айтади:«Абу Ҳурайрадан Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг «Менимча сен тушимга кирган одамсан» деган гаплари ҳақида сўрадим. Бас, у:"Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам «Мен ухлаб ётганимда икки қўлимда иккита тилло билакузукни кўрдим. Уларнинг ҳоли мени ташвишга солди. Менга тушимда «уларга пуфла» деб ваҳий қилинди. Бас, мен иккисига пуфладим. Иккиси ҳам учиб кетди. Мен иккисини мендан кейин чиқадиган икки каззобга таъвил қилдим. Улардан бири ал-Анасий ва бошқаси Мусайлима», дедилар», деди».Бошқа бир ривоятда:«Мен иккисини мен ўрталарида бўлган икки каззобга; Санъо соҳиби ва Ямома соҳибига таъвил қилдим», дейилган.Икки шайх ривоят қилган.Бани Ҳанийфа элчилари Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларига келганда уларнинг ичида машҳур бузғунчи Мусайлиматул Каззоб ҳам бор эди. Бу набокор аввалроқ Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламга мактуб юборган эди. Мактубда қуйидагилар айтилганди:«Аллоҳнинг Расули Мусайлимадан, Аллоҳнинг Расули Муҳаммадга.Аммо баъд; Мен бу ишда сенга шерик бўлдим. Бу ишнинг ярими бизгадир. Унинг ярими Қурайшгадир. Қурайш адолат қиладиган қавм эмаслар».Ўшанда Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам унга қуйидаги жавобни ёзгандилар:«Бисмиллаҳар роҳманир роҳийм. Аллоҳнинг Расули Муҳаммаддан, Мусайлимага. Ҳидоятга эргашганларга саломлар бўлсин. Аммо баъд; Албатта, ер Аллоҳнинг мулкидир. Уни Ўз бандаларидан кимга хоҳласа ўшанга мерос қилур. Оқибат тақводорларникидир».Бани Ҳанийфа элчилари Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларига кирганларида Мусайлимани У зотдан кийимлари билан тўсиб турган эдилар. Бу каззоб шу ерда ҳам ўз нобакорлигини қилганди. У Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан ўз султонлари остидаги нарсанинг бир қисмини беришларини сўраганди. Шунда У зот қўлларидаги чўпни кўрсатиб:«Сенга маншу чўпни ҳам бермайман», дегандилар. Мусайлиматул Каззоб Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг вафотларидан кейин бош кўтарди. У яна пайғамбарлик даъвосини қилди.Абу Бакр Сиддиқ розияллоҳу анҳу Икрима ибн Абу Жаҳл лашкарини ўша Нажд тарафдаги, Ямомадаги Мусайлиматул Каззобга юборди. Унинг ортида мадад учун Шурҳабийл ибн Ҳасанани яна бир лашкар билан юборди. Икрима Шурҳабийл ибн Ҳасанани кутиб турмасдан, ўзи ишни битирмоқчи бўлиб, шошилиб Мусайлиманинг аскари билан тўқнашди ва енгилди. Абу Бакрнинг ундан аччиғи чиқди ва Мадинага қайтиб келмасдан Яманга бориб Ҳузайфа ва Аржафага қўшилишга, улар билан бирга Аҳли маҳарга қарши уруш қилишга амр қилди.Абу Бакр Сиддиқ розияллоҳу анҳу Холид ибн Валидга одам юбориб уни Мусайлима томон юришга амр қилди. Унга муҳожир ва ансорлардан иборат катта лашкарни мададга юборди. Шурҳабийл ибн Ҳасанага одам юбориб Холидни кутиб туришга амр қилди. Мусайлиманинг қирқ минг кишилик лашкари бор эди.Мусайлима ва Бани Ҳанийфаликлар Холиднинг келаётганини эшитиб Ямоманинг четига аскаргоҳ қилиб одам тўпладилар. Уларга жуда кўп одам қўшилди. Холид ҳам яқинлашиб келарди. Унинг лашкари олдида Шурҳабийл ибн Ҳасана боради. Бани Ҳанийфанинг аскаргоҳига бир кечалик йўл қолганда уларнинг Омирдан ўч олиб келайтган бир жангчи гуруҳини учратди. Бу гуруҳга Бани Ҳанийфанинг улуғларидан Мажоъа ибн Марора бошлиқ эди. Холид амр қилиб бошлиқларидан бошқасини қатл этдирди.Сўнгра Холид бориб муртадлар лашкари ила тўқнашди. Икки томон қаттиқ жанг қилди. Дастлаб мусулмонларнинг иши юришмади. Муртадлар Холиднинг чодиригача етиб келдилар ва унинг хотинини асир олмоқчи бўлдилар. Уларни Мажоъа бу ишдан қайтарди. Сўнгра мусулмонлар бирлашдилар ва Аллоҳ уларга Ўз сакинасини нозил қилди. Холид ўз одамлари ила ҳамла қилиб муртадларни ортига қайтарди.Бани Ҳанийфаликлар аччиқланиб шиддатла жанг қилдилар. Холид уруш Мусайлиманинг зиддига бўлаётганини англади. Уни яккама-якка олишувга чақирди. У олишувга чиқди ва иши оғирлашиб қолганда қочди. Унинг одамлари ҳам қочишга турди. Холид мусулмонларга нидо қилди. Улар бирдан ҳамла қилиб муртадларни шармандаларча муғлуб этдилар. Муртадларнинг қолганлари Мусайлиманинг Ҳадийқатур Роҳман номли боғига кириб олишди. У қўрғонга кириш мусулмонлар учун қийин бўлди. Ансорийларнинг шижоатлиларидан Барроо ибн Молик, мени боғнинг ичига отинглар, деди. Шерикларни уни ўша боғнинг ичига улоқтирдилар. Унинг ёлғиз ўзи дашман билан жанг қила туриб эшикни очди. Мусулмонлар ундан кириб душманни қатл қилдилар. Қатл этилганлар ичида Мусайлима ҳам бор эди. Уни Ҳамза ибн Абдулмуттолибнинг қотили Ваҳший билан яна бир ансорий ўлдирдилар. Ўша вақтда Мусайлима юз эллик ёшда эди.Шунингдек, Яманлик Асвад ал-Анасий номли каззоб ҳам пайғабарлик даъвосини қилиб чиққан эди. Абу Бакр Сиддиқ розияллоҳу анҳу Муҳожир ибн Абу Умайя бошлиқ лашкарни Асвад Ал-Анасийнинг аскарларига қарши юборди. Муҳожир уларни енгиб Ислом ҳукмини қайтадан ўрнатди. Бунга ўхшаш яна бир неча каззоблар бўлган.