Ассалому алайкум! Аёлларда келадиган суюқлик, яъни “выдиления” таҳоратни бузадими? Яъни тоҳарати бўлса, ушбу суюқликдан кейин қайта таҳорат қилиш керакми?
Ва алайкум ассалом! Жинсий аъзодан чиқадиган суюқлик нажосат ҳисобланиб, у билан таҳорат синади ва бадан ёки уни шимиб олиши учун қўйилган нарсага тегса, унинг миқдорига қаралади. Катта танга миқдоридан кўпроқ жойга теккан бўлса, у билан намоз ўқиш жоиз эмас. Баданига теккан жойни ювиб, қўйиб олган нарсасини алмаштириб, намоз ўқишлари шарт. Валлоҳу аълам.