Ассалому алайкум! Икки дунё саодатини тилаган ҳолда, рухсатингиз ила саволимни йўлласам. Бир дўкондан мол сотиб олгандим, сотиб олишда маълум миқдорини нақдда, қолганини пластик картадан тўлагандим. Кафолати ўтмасдан айби чиқиб қолди. Эгасига олиб бориб пулимни қайтариб беришини сўраган эдим. Менга мен тўлаган нақдини бериб, “пластик картадан тўлаган миқдорини ҳам нақд бераман фақат фоизга” деб туриб олди. Мен бунга кўнмадим. Шунда фоизсиз нақдини ҳам берди. Сотувчи аслида пластикдан бошқа дўкондан ечиб берган эди. Сотувчи ўша дўкондан фоизга нақд қилиб олар экан. Мен буни аниқ фоизга ечиб олишига шубҳам бор эдию сўрамагандим. Ушбу ҳолатда сотувчи менга “нақд қилиб берсам зарар кўраман” деди. Менинг ҳам иложим йўқ эди, уни нақдни фоизсиз қилиб беришига рози бўлмасдан берди. Мен олавердим. Энди мен қандай йўл тутишим керак? Шариатимизни кўрсатмаси қандай? Ушбу вазиятда нима қилиш керак! Жавобингиз учун ташаккур!
Ва алайкум ассалом! Агар у зарар кўрганини аниқ билсангиз, хатоингизни тўғриланг. Валлоҳу аълам.