Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Васила ҳақида

08:34 / 07.03.2016 | Zafarov Murodjon | 3450

Ассалому алайкум! Васила ҳақида озроқ маълумотга эгаман. Хуллас, банда дуо қабул бўлиш шартларини адо этсада, дуоси қабул бўлмаётганига ишончи комил бўлса ўзининг Аллоҳни рози қилиш учун энг маҳбуб амалини, ёки Аллоҳ азиз қилган бандаларидан бирини васила қилиши мумкин деб ҳисоблайман. Яқинда масжидда ёмғир сўраб дуода «Оппоқ соқолли ҳожилар, оқ сочли момолар, бешикда ётган гўдаклар, маъраб юрган қўзи-қўйлар ҳаққи ҳурмати» деб васила қилинди. Шу тўғрими? Илтимос васила ҳақиқатларини баён этсаларингиз. Ассалому алайкум! Васила ҳақида озроқ маълумотга эгаман. Хуллас, банда дуо қабул бўлиш шартларини адо этсада, дуоси қабул бўлмаётганига ишончи комил бўлса ўзининг Аллоҳни рози қилиш учун энг маҳбуб амалини, ёки Аллоҳ азиз қилган бандаларидан бирини васила қилиши мумкин деб ҳисоблайман. Яқинда масжидда ёмғир сўраб дуода «Оппоқ соқолли ҳожилар, оқ сочли момолар, бешикда ётган гўдаклар, маъраб юрган қўзи-қўйлар ҳаққи ҳурмати» деб васила қилинди. Шу тўғрими? Илтимос васила ҳақиқатларини баён этсаларингиз.


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! عَنْ أَنَسٍ رضي الله عنه قَالَ: جَاءَ رَجُلٌ إِلَى النَّبِيِّ صلي الله عليه وسلم وَهُوَ يَخْطُبُ يَوْمَ الْجُمُعَةِ، فَقَالَ: يَا رَسُولَ اللهِ، هَلَكَتِ الْمَوَاشِي وَانْقَطَعَتِ السُّبُلُ، فَادْعُ اللهَ فَدَعَا رَسُولُ اللهِ  صلي الله عليه وسلم. وَفِي رِوَايَةٍ: فَرَفَعَ يَدَيْهِ ثُمَّ قَالَ: اللَّهُمَّ أَغِثْنَا اللَّهُمَّ أَغِثْنَا اللَّهُمَّ أَغِثْنَا، فَمُطِرُوا مِنْ جُمُعَةٍ إِلَى جُمُعَةٍ، فَجَاءَ رَجُلٌ فَقَالَ: يَا رَسُولَ اللهِ، تَهَدَّمَتِ الْبُيُوتُ، وَتَقَطَّعَتِ السُّبُلُ، وَهَلَكَتِ الْمَوَاشِي، فَقَالَ رَسُولُ اللهِ صلي الله عليه وسلم: اللَّهُمَّ عَلَى رُؤُوسِ الْجِبَالِ وَالْآكَامِ، وَبُطُونِ الْأَوْدِيَةِ، وَمَنَابِتِ الشَّجَرِ. وَفِي رِوَايَةٍ: اللَّهُمَّ حَوَالَيْنَا وَلَا عَلَيْنَا، فَانْجَابَتْ عَنِ الْمَدِينَةِ انْجِيَابَ الثَّوْبِ، فَجَعَلَتْ تُمْطِرُ حَوْلَهَا وَلَا تُمْطِرُ بِهَا قَطْرَةً، فَنَظَرْتُ إِلَى الْمَدِينَةِ وَإِنَّهَا لَفِي مِثْلِ الْإِكْلِيلِ. رَوَاهُ الْخَمْسَةُ إِلَّا التِّرْمِذِيَّ. Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам Жумъада хутба қилиб турганларида бир одам ҳузурларига келиб: «Эй Аллоҳнинг Расули, чорвалар ҳалок бўлди, йўллар кесилди. Аллоҳга дуо қилинг!» деди. Бас, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам дуо қилдилар». Бошқа бир ривоятда: «Бас, у зот қўлларини кўтариб: «Аллоҳим! Бизга нажот (ёмғири) бер! Аллоҳим! Бизга нажот (ёмғири) бер! Аллоҳим! Бизга нажот (ёмғири) бер!» дедилар. Бас, Жумъадан Жумъагача ёмғирда қолишди. Шунда ҳалиги одам келиб: «Эй Аллоҳнинг Расули, уйлар йиқилди. Йўллар кесилди. Чорвалар ҳалок бўлди», деди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Аллоҳим! Тоғлар ва адирлар устига, водийлар ичига ва дарахтлар ўсадиган жойларга», дедилар». Бошқа бир ривоятда: «Аллоҳим! Атрофимизга, бизнинг устимизга эмас!» дедилар. Ўшанда, (булутлар) Мадинадан худди кийим ечилгандек суғурилиб кетди. Унинг атрофига ёға бошлади. Унга бир қатра ҳам ёғмай қўйди. Мадинага назар солсам, худди гултождек бўлиб турган экан», дейилган. Бешовларидан фақат Термизий ривоят қилмаган. Шарҳ: Ушбу ривоятда истисқонинг яна бир тури ҳақида сўз кетмоқда. Бу турдаги истисқо Жумъа куни минбарда имомнинг дуо қилиши билан бўлади. Бу ҳадиси шариф ушбу бобдаги энг машҳур ҳадис ҳисобланади. Ундан кўплаб фойдалар олинади: 1. Жумъа хутбаси қилаётган имомга кўпчилик фойдаси учун гапириш мумкинлиги. 2. Қурғоқчилик ва у туфайли келган зарарлар ҳақида шикоят қилиш мумкинлиги. 3. Аҳли солиҳ кишилардан дуо сўраш жоизлиги. 4. Имомга истисқо ҳақида шикоят қилинганида Жумъа хутбаси ичида истисқо дуоси қилиш мумкинлиги. 5. Истисқо дуосини икки қўлни кўтариб туриб қилиш. 6. Дуони уч марта такрорлаш яхшилиги. 7. Зарарни даф қилиш ҳақидаги дуо таваккулга хилоф эмаслиги. 8. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг дуолари дарҳол қабул бўлиши. 9. Дуони одоб билан қилиш кераклиги. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ёмғирни тўхтатишни эмас, керакли жойларга ёғдиришни сўрашлари шуни кўрсатади.("Ҳадис ва Ҳаёт" китобидан). Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat