Ассалому алайкум! Ҳурматли устозлар килаётган ишларингиздан Аллоҳ рози бўлсин. Сизлардан бир илтимосим бор эди. Менинг бир дўстим саккиз йилдан буён бефарзанд. Турмушлари жуда гўзал ва ибратли ин шаа Аллоҳ. Сизлардан илтимос шу дўстим ҳаққига дуо қилсангизлар. Аллоҳим солиҳ-солиҳа фарзандлар ато қилсин. Аллоҳ амалларингизни зиёда қилсин. Раҳмат.
Ва алайкум ассалом! Аллоҳ таоло дўстингизга солиҳ-солиҳа фарзандлар ато қилиб, ўйлаганидан афзалини берсин. Фарзандаларини қўлларига олиш, бағрига босиш неъмати билан сийласин! Валлоҳу аълам!