Ассалому алайкум! "Хислатли ҳикматлар шарҳи" дан "Илм восита, лекин ғоя эмас" деган жумла ўқидим. Бу ҳақида ҳар хил мулоҳаза қилиш мумкин. Илтимос, юқоридаги жумлани шарҳлаб берсангизлар.
Ва алайкум ассалом! Ғоя – мақсад маъносини билдиради. Мўминнинг мақсади Аллоҳ таолонинг розилигини топишдир. Илм ўша розиликни топишга сабабчилардан энг асосийсидир. Илм мақсадга элитмас экан, бекордир. Валлоҳу аълам!