Ассалому алайкум! Мен бир яхши тўйхонада иш бошқарувчи бўлиб ишлайман. Бизда қўриқлаш хизмати ҳам бўлиб, уларга ҳам бошман. Тўйларга ёш бўлачалар, лўлилар ҳам, ҳатто ўзимиз қатори бўллар ҳам егулик ўғирлагани кўп киради. Улар «шундай еб ичиб кетай, тўйда билинмидию»дейди. Тўғри, биз ҳам ёшлигимизда тўйлардан нарсалар ўғирлаб еб-ичиб ўсганмиз, лекин у вақтлар тўйлар маҳаллада бўларди ва тўй эгалари индамасиди. Ҳозир фақат тўйхонада бўлади ва бизга “бегонани киргазманглар дейди. Овқат сўраб кеганларнинг орасида ҳақиқатан қийналганлари бор. Уларни бир яхши гап билан, бир ёмон гап билан олиб чиқиб ташлашади. Улар эса роса ёмон қарғаб кетади. Саволим шундаки, қанчадан қанча егуликлар ахлатга чиқариб ташланади. Шундан биз уларга беришимиз жоизми ёки ишимизни қилиб киргазмаслигимиз керакми? Тўғриси раҳмим келиб, қийналганларга овқат беришларига рухсат бераман. Бундан тўй эгаларининг хабари йўқ.
Ва алайкум ассалом! Қанчадан қанча егуликлар ахлатга чиқариб ташланадиган вақтгача кутиб турасиз. Сўнг, тўй эгасидан рухсат сўраб, беришингиз мумкин. У сиз бирор нарса беришингизга ҳаққингиз йўқ. Валлоҳу аълам!