Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Саждада оёқларни йиғиш

07:58 / 28.04.2016 | xamza | 3307

Ассалому алайкум! 1). Саждада оёқларнинг орасини очмасдан бир бирига тeккизиб сажда қилиш кeракми?
2). Бир домланинг маърузасида “Расули акрам соллаллоҳу алайҳи васаллам икки сажданинг орасида жуда узоқ ўтирардилар ва бунда ўқиладиган дуолари бор” дeб айтди. Агар дуолари бўлса илтимос ёзиб юборинглар.


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! 1). Бирор мазҳаб уламолари саждада товонларини бир-бирига теказиб туришни мустаҳаб демаган. 2). Фарз намозларида эмас, балки нафл намозларида бунга ижозат бор.

 عَنِ ابْنِ عَبَّاسٍ رضي الله عنه قَالَ: كَانَ النَّبِيُّ صلي الله عليه وسلم يَقُولُ بَيْنَ السَّجْدَتَيْنِ: اللَّهُمَّ اغْفِرْ لِي وَارْحَمْنِي وَعَافِنِي وَاهْدِنِي وَارْزُقْنِي. رَوَاهُ أَبُو دَاوُدَ وَالتِّرْمِذِيُّ

Ибн Аббос розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: 

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам икки сажда орасида «Аллоҳуммағфирли, варҳамни ва аъфини ваҳдини варзуқни», дер эдилар». 

Абу Довуд ва Термизий ривоят қилганлар.

Шарҳ: Дуонинг маъноси: «Аллоҳим, мени мағфират қил, раҳм қил, офият бер, ҳидоят қил ва ризқлантир».(“Ҳадис ва Ҳаёт” китобидан). 

Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat