Ассалому алайкум! Кўчада, бозорларда ва масжидлар олдида ўтириб «Худо йўлига» деб сўрайдиган лўлиларга садақа бериш жоизми? «Лўлилар»га қарғиш теккан деган гап эшитганман. Шу асосли гапми?
Ва алайкум ассалом! Ихтиёрий бўлса, кимга берса ҳам бўлаверади.
Бир кунлик таоми ҳам бўлмаган кишига тиланчилик қилиш жоиз. Бу албатта сотишга ҳам ҳеч нарсаси йўқ кишилар учундир. Ҳозирги кунда эса бундай кишининг ўзи йўқ. Уларнинг қилаётган ишлари ҳаром амал ҳисобланади. Шунингдек уларга берувчиларнинг амали ҳам ҳаромдир. Чунки ҳаром ишга ёрдам бериш ҳам ҳаромдир. Агар ҳақиқатда ночор бўлсалар, хоҳлаган бирор инсонига тўғри тушунтириб мурожаат қилса, юртимизда буни рад қиладиган инсон бўлмаса керак деб ўйлаймиз. Лўлиларга қарғиш теккан деган гап нотўғридир. Валлоҳу аълам!