Ассалому алайкум! Мен доривор ўсимликни илдизини экскаватор орқали кавлатиб, сотиб оламан. Экскаватор юкни юк машинага ортганда, табийки қанчадир миқдорда тупроқ аралашади. Шу сабабдан юк топшираётган одам, тупроқ учун 5% чегирма қилади. Лекин у олиб келаётган юкида 5-8-10% гача тупроқ бўлиши мумкин. Бунда шу 5% чегирма билан чекланиб қолишимиз мумкинми? Тупроқни қайта тароздан ўтказиш имконияти йўқ. Қандай маслаҳат берасизлар?
Ва алайкум ассалом! Сиз чегирма ёки бошқа нарсани тилга олмай, “Туришига фалонча бераман” деб айтинг. Сизга сотаётган одам унинг нархини хоҳласин килолаб аниқлаб олсин ёки чамалаб. Шунда сиз килосига эмас туришига савдо қилган бўласиз. Валлоҳу аълам!