Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Руслар байрами

18:10 / 12.05.2016 | RAX | 2961

Ассалому алайкум! Куни кeча 10-май куни юртимиздаги асосан рус миллатига мансуб христианларнинг байрами бўлиб ўтди. Унда қабрларни зиёрат қилиш ва бошқа ишларни қилишади. Уларнинг шу байрам кунини баъзи мусулмон ўзбeк биродарларимиз “фалон куни ёки эртага ўрисларни «ҳайити»” дeб аташади. Шу кунни ҳайит дeб атаб гуноҳкор бўлиб қолишмайдими?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! Уларнинг байрамларини ўз номлари билан айтиш афзал. Чунки бу нарса ҳозирги кундаги каби баъзи бир мункар(ножоиз) ишларни маъруф(жоиз) ишлар сафига қўшилиб кетишига сабаб бўлади. Худди фолбинларни “қори ака, домла” дейишга ўтиб кетилганидек. Гуноҳкор бўлишмайди. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat