Ассалому алайкум! Ҳурматли ислом уз сайти жамоаси, сизлардан Аллоҳ рози бўлсин. Саволим қуйидагича эди.
Ислом динида дарахт кесиш ҳукми қандай? Устахона қуриш учун олган еримда мевага кирган олма, ёнғоқ ва ўрик дарахтлари бор. “Шуларни кичик эҳсон қилиб, Қуръон тиловат қилиб кесишим мумкин” деб эшитгандим. Шу ҳақида нима дейсизлар? Зарурат туғилганда кесак гуноҳ бўлмайдими? Олдиндан раҳмат.
Ва алайкум ассалом! Зарурат туғилганда дарахтни кесиш гуноҳ эмас. Валлоҳу аълам!