Ассалому алайкум! Бизнинг мазҳабимизда яъни ҳанафий мазҳабида таҳорат олаётганда бўйнига масҳ тортиладими?
Ва алайкум ассалом! Таҳоратда бўйинга масҳ тортиш мустаҳаб эканига далил қуйидагича: رَوَى أَبُو الْحَسَنِ ابْنُ الْفَارِسِ بِإِسْنَادِهِ عَنِ ابْنِ عُمَرَ: أَنَّ النَّبِيَّ صلي الله عليه وسلم قَالَ: مَنْ تَوَضَّأَ وَمَسَحَ بِيَدَيْهِ عَلَى عُنُقِهِ وُقِيَ الْغُلُّ يَوْمَ الْقِيَامَةِ Абулҳасан ибн Форис Ибн Умардан ривоят қилади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким таҳорат қилиб, бўйнига икки қўли ила масҳ тортса, қиёмат куни ғулдан сақланади», дедилар».("Кифоя" китобидан). Бўйин ва қўл қўшиб боғланадиган кишан. Валлоҳу аълам!