Ассалому алайкум! Ҳайз тугаганидан шубҳада бўлган аёл, тонгда ҳайзи тугаганини билиб, саҳарлик қилмай рўза тутса ва пешиндан олдин ғусл қилса, рўзаси нима бўлади?
Ва алайкум ассалом! Агар ҳайз бамдод вақти киришидан аввал тўхтаган бўлса, еб-ичмай ният қилган бўлса рўзаси дуруст. Гарчи ғуслни пешингача кечиктирган бўлсада. Агар қон бамдод вақти кирганидан кейин тўхтаган бўлса, у кунда тутган рўзасини қайта тутиши вожиб. Шунингдек бир аёл пок ҳолида рўзани ният қилиб, ифторлик вақти киргунича ҳайз кўриб қолса, ифторликдан бир дақиқа аввал бўлса ҳам, ўша куннинг рўзасини қайта тутиш вожиб бўлади. Валлоҳу аълам!