Бу ишингиз мутлақо нотўғри. Сиз меҳнат шартномасидаги маошга рози бўлиб ишга киргансиз. Агар иш ҳақини оз деб билсангиз, уни иш берувчига айтишингиз. Маошни кўпатиришни сўрашингиз керак. Ҳар ким ўзича, ўз билганини қилаверса ҳуқуқлар поймол бўлиб, дунё бузилиб кетади. Мен рухсат бермасам мижозлар келмаслиги мумкин, деганингиз қизиқ. Сиз рухсат бермасангиз ишдан ҳайдаласиз ва ўрнингизга бошқа одамни ишга оладилар. У ердаги ишни сиз эмас, муассасанинг эгалари ташкил қилишган. Агар ўша нарсани қуриб ишга туширмасалар, сиз қаердан иш топар эдингиз?!