Ассалому алайкум! Намоз китобида барча нафл, суннат ва аср, пешин намозининг фарзини овоз чиқармай ўқилиши керак деб ўқигандим. Аммо мен овоз чиқармай ўқисам баъзи оятлари эсимдан чиқиб қолаяпти. Шунга намозни тўлиқ адо этиш учун сураларни мустаҳкам ёдлаб, шу ҳолат тўхтагунча барча намозларни ўзимга эшитиладиган даражада ўқишим жоизми?
Ва алайкум ассалом! Шариат кўрсатганидек ўқиб тураверинг. Валлоҳу аълам!