Ассалому алайкум! Устозлар курбонлик масаласида саволим бор эди. Инша Аллоҳ қурбонлик қилмоқчимиз. Қурбонликни гўштини беришда, қўшниларимиз ўзига тинч, давлатман ва баъзилари намоз ўқишмайди. Сал тепароқда намозхон камбағаллар бор. Шу ёнимдаги қўшниларга бермасдан, муҳтожларга берсам бўладими?
2). Қурбонликни намозни гоҳ ўқиб гоҳ ўқмайдиган ва спиртлик ичиб турадиган қассоб сўйса жоизми?
3). Қурбонлик қилувчи қандай дуоларни ўқиши керак?
Ва алайкум ассалом! 1). Муҳтожларга берсангиз савоби кўпроқ бўлади. 2). Жоиз. Аллоҳнинг исмларидан бирини тилга олиб сўйса бўлди. Валлоҳу аълам! 3). http://fiqh.uz/index.php/ibodat/halol-harom/soyishlar/739-urbonlik-ilish-duosi