Ассалому алайкум! Ҳурматли устозлар, томорқадаги мeвали дарахтни мeвасидан сотиб ва шу мeвадан қўни-қўшниларга улашса, ушрга ўтадими? Жавоб учун олдиндан раҳмат.
Ва алайкум ассалом! Ушр деб, чиққан ҳосилнинг ўндан бирига айтилади. Қўни-қўшниларга берилгани, чиққан бутун ҳосилнинг ўндан бирига тенг бўлса, ушрни адо қилган бўлади. Валлоҳу аълам!