Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Муовия(р.а) хак,ида

07:39 / 12.10.2016 | محمد أكبر | 3428

Ассалому алайкум! Устозлар, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Муовия розияллоҳу анҳуга “ла ашбаъу батнах” деб қилган дуолари ҳақида тўлиқроқ маълумот берсангизлар. Раҳмат.


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! Муовия розияллоҳу анҳу саҳобаларнинг энг буюкларидан саналади. У зот Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга ваҳийнинг котиби эдилар. Абдуллоҳ ибн Муборакдан : “Муовия афзалми ёки Умар ибн Абдулазизми?” деб сўралганида, у киши “Муовиянинг Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам билан биргаликдаги вақтида унинг отини бурнига кирган чанг ҳам Умар ибн Абдулазизга ўхшаганлардан қанча-қанча марта афзалдир” деганлар. Муовия розияллоҳу анҳунинг Али розияллоҳу анҳунинг ораларида бўлган ижтиҳодий жанглари фазилатларига парда тортиб қўйган. Шунинг учун одамлар у кишининг фазилатларини кўра олмайдилар. عن ابن عباس رضي الله عنهما قال: كُنْتُ أَلْعَبُ مَعَ الصِّبْيَانِ . فَجَاءَ رَسُولُ اللَّهِ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ فَتَوَارَيْتُ خَلْفَ بَابٍ ، قَالَ فَجَاءَ فَحَطَأَنِي حَطْأَةً ، وَقَالَ:  اذْهَبْ وَادْعُ لِي مُعَاوِيَةَ . قَالَ فَجِئْتُ فَقُلْتُ : هُوَ يَأْكُلُ . قَالَ ثُمَّ قَالَ لِيَ: اذْهَبْ فَادْعُ لِي مُعَاوِيَةَ . قَالَ فَجِئْتُ فَقُلْتُ: هُوَ يَأْكُلُ . فَقَالَ: لَا أَشْبَعَ اللَّهُ بَطْنَهُ  . رواه الإمام مسلم في صحيحه Ибн Аббос розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: " Болалар билан ўйнаётган эдим Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам келиб қолдилар. Эшик ортига беркиндим, қўллари билан орқамга бир урдилар ва “менга Муовияни чақириб кел” дедилар. Қайтиб келиб, “У таомланаётган экан” дедим. Бироздан кейин менга “Бор менга Муовияни чақириб кел” дедилар. Қайтиб келиб, “У таомланаётган экан” дедим. У зот : “Аллоҳ таоло қоринини тўйғазмасин” дедилар". Муслим ривояти. عن عائشة رضي الله عنها قالت : " دخل على رسول الله صلى الله عليه وسلم رجلان، فكلماه بشيء لا أدري ما هو ، فأغضباه، فلعنهما وسبهما، فلما خرجا ؛ قلت: يا رسول الله من أصاب من الخير شيئا ما أصابه هذان؟ قال: وما ذاك؟ قالت: قلت: لعنتهما وسببتهما، قال: " أَوَمَا عَلِمْتِ ما شارَطْتُ عليهِ رَبِّي؟ قلتُ: اللهُمَّ ! إِنَّما أَنا بَشَرٌ، فأَيُّ المسلمينَ لَعَنْتُهُ أَو سَبَبْتُهُ ؛ فاجْعَلْهُ لهُ زكاةً وأَجْرًا " رواه مسلم Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади: "Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳузурларига икки киши келиб бир нарсалар ҳақида у зот билан гаплашдилар. Нималигини билмайман, иккиси у зотнинг жаҳлларини чиқариб қўйишди. Шунда у зот иккисини лаънатлаб сўкдилар. Чиқишиб кетганидан кейин : “Эй Аллоҳнинг расули ҳеч ким бу иккаласи эга бўлган яхшиликка эга бўлган эмас” дедим. У “Қандай қилиб?” дедилар. Мен “Сиз иккаласини лаънатлаб сўкдингизку” дедим. У зот “Роббим билан шартлашган нарсамни билмайсанми?” дедилар. Мен “Эй Аллоҳим мен ҳам башарман, мусулмонлардан қайси бирини лаънатласам ёки ҳақоратласам ўша ҳақоратим ва лаънатлашимни у учун покланиш ва ажр қилиб бергин” деган шартларини айтдим". Муслим ривояти. Бошқа бир ривоятда : “Мен ҳам башарман, башар рози бўлганидек рози бўламан, ғазаб қилганидек ғазаб қиламан. Умматимдан ҳақли бўлмаганига дуоибад қилсам, ўша дуоимни у учун покловчи, қиёмат кунида уни сабаб қилиб, Ўзига яқин қиладиган қурбат қилгин” деганлар. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat