Ассалому алайкум! Жинларнинг ҳам Исломни қабул қилган мўминлари, Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламга эргашганлари бор деб эшитганман. Саволим шундан иборатки ҳозирда жинлар ёрдамида даволовчи кўплаб табиблар чиққан. Уларнинг баъзилари Қуръон оятларини ҳам тиловат қилашар экан. Шу табибларга айнан ўша мўмин жинлар ёрдам бераётган бўлса ҳам уларга бориш жоиз эмасми?
Ва алайкум ассалом! Жоиз эмас. Чунки уларга мўмин жинлар ёрдам беришмайди. Мабодо мўминлари ёрдам берсалар ҳам жоиз эмас. Валлоҳу аълам!