Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Поклик

16:29 / 03.11.2016 | Islomjon.maxmudov | 2498

Ассалому алайкум! Ҳурматли устозлар, сизлардан Аллоҳ рози бўлсин. Тоҳорат олаётганда сув ерга тушиб, кийимга сачраса  зарари ёқми?
Оёқ кийимини устидан  биров босиб кетса, зарари йўқми? Ууни оёқ кийими покми нопокми билмайман.
Совуқ кунларда кичик ҳожатдан сўнг сув ишлатмасдан  қоғоз билан яхши покланиб, таҳорат олиб намоз ўқиса бўладими?
Иш қилаётган пайтимда сув ерга тушиб кийимимга тегса, кўнглим ғаш бўлиб қолади. Бунга эътибор бермай хотиржам шу кийим билан намоз ўқисам бўладими?
Менда васваса борга ўхшайди. Баъзи ҳолатларда эътибор бермайман деману, қилаётган ибодатларимдан кўнглим ҳотиржам бўлмайди. Сизлардан узр саволим копайиб кетди. Лекин шу нарсаларни аниқ билсам яхши бўларди.


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! 1). Нажосатга тушмаган бўлса, зарари йўқ. 2). Зарари йўқ. 3). Бўлади. 4). Сув тушган жой нажосатлиги аниқ бўлса ювиб олиш шарт. Аниқ бўлмаса, иккиланишга ҳожат йўқ. 5). Васвасага эътибор берманг. Тез кунда ўтиб кетади. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat