Ассалому алайкум! Ҳурматли устозлар, кўп ҳолларда овқатга қўшиб ҳар хил салатлар билан пиёз тановвул қиламиз. Бу ҳолат жамоат намозидан қолиб намозни уйда ўқишга узрли сабаб бўла оладими?
Ва алайкум ассалом! Ҳозирги кунда узрга ярамайди. Чунки тиш пастаси билан ювиб ташланса уни ҳиди кетади. Машинада бирорта тиш пастасини туриши машаққат келтирмайди. Валлоҳу аълам!