Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Талоқ тушадими?

10:42 / 21.11.2016 | bek | 4179

Ассалому алайкум! Яқинда аёлим билан жанжаллашганимда, аёлим “Уйга кетаман” деган гапига мен, “Уйдан чиқиб кетсанг талоқсан”,-деб қўйдим. Ниятим  аразлаб чиқиб кетмасин, уни қўрқитиб бу йўлдан қайтариш бўлганди. Аёлим бу гапимдан кейин ҳеч қаёққа кетгани йўқ. Орадан 1-2 кун ўтиб, кечирим сўради, ярашиб ҳам кетдик. Лекин ундан кейин у-бу иш билан ёки уй юмушлари билан аёлим уйдан кўчага чиқиб келди. Савол: аёлим уйдан чиққани учун талоқ тушадими?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! 

ШАРТ УРФ ВА ҲОЛАТ ЭЪТИБОРИ БИЛАН БЎЛИШИ 

Эр-хотин ўртасида кундузида жанжал чиқиб, аёл уйдан чиқиб кетишни ирода қилди. Кундизида жанжаллашиб уйдан чиқиб кетиш халқ орасида турли миш-мишларни тарқалишига сабаб бўлади. Эр буни эътиборга олиб аёлга: “Агар уйдан чиқсанг талоқсан” деди. Аёл қўрққанидан уйдан чиқмади. Кеч кирганда яна жанжал чиқиб, эр ғазаб билан уйдан чиқиб кетди. Аёл кундизида турли миш-миш тарқамасин деб ташқарига чиқсанг талоқсан деган эди. Ҳозир кеч кириб, ундай хавф қолмади деб, эрни уйга қайтариш мақсадида эрнинг орқасидан чиқди ва эр томонидан талоққа қўйилган шарт топилиши билан зоҳиран талоқ воқе бўлиши лозим эди. Лекин, талоқ воқе бўлмайди. Чунки, эрнинг мақсади кундизида жанжал сабабли турли гап-сўз тарқамаслиги учун аёлига ташқарига чиқсанг талоқсан деган эди. Кечки пайтга бориб, яна жанжаллашиб, эри ортидан уни қайтариш мақсадида чиқиши эрнинг ниятига мос келмайди. Шунинг учун аёлга талоқ тушмайди. Буни Муфтий Азизурроҳман таъкидлаганлар. Бундай талоқни талоқу фавр дейилади. Масалан, эр-хотин уй ичида жанжаллашиб қолишди ва аёл ўша заҳоти чиқиб, воқеани эрнинг ота-онасига айтиб бераман деди. Шунда эр: “Уйдан ташқарига чиқсанг талоқсан” деса ва мақсади ҳозир чиқиб жанжални айтиб берсанг деган маънони ирода қилса, аёл ўша заҳоти ташқарига чиқмай бироз муддат ўтгандан кейин чиқса талоқ тушмайди. Чунки, эр хотинни мутлоқ уйдан чиқмаслигини эмас, балки ўша заҳоти чиқиб жанжални айтмаслигини ирода қилган эди. Агар мақсади мутлоқ уйдан чиқмаслиги бўлса, аёл қачон ташқарига чиқса талоқ воқеъ бўлади.

 وَشُرِطَ لِلْحِنْثِ فِي قَوْلِهِ إنْ خَرَجْت مَثَلًا فَأَنْتِ طَالِقٌ… لِمُرِيدِ الْخُرُوجِ… فِعْلُهُ فَوْرًا لِأَنَّ قَصْدَهُ الْمَنْعُ عَنْ ذَلِكَ الْفِعْلِ عُرْفًا وَمَدَارُ الْأَيْمَانِ عَلَيْهِ

“Чиқиб кетмоқчи бўлиб турган аёлга, эри агар чиқсанг талоқсан деган ўринда, талоқ тушиши учун хотин ўша вақтда чиқиб кетиши керак. Чунки, эрнинг мақсади урфда ўша феълдан манъ қилишдир, яъни чиқиб кетмоқчи бўлиб турган пайтидаги чиқиб кетишидан манъ қилишдир. Мутлоқ қачондир чиқишидан манъ қилиш эмас. Қасамдан нима ирода қилингани урфга боғлиқ бўлади” (Дуррул мухтор). Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat