Ассаламу а'лайкум Шайх хазратлари!Бу хақда сиздан о'зга инсондан жавоб ололмадим илтимос ёрдам беринг!Турмуш қурганман фарзандимиз хам бор. 13 ёшимдан хижобдаманТурмуш о'ртог'им то'йимиз о'тиб бо'лгандан со'нг мени иккинчи аёл сифатида олганларини этдилар. Биринчи аёллари билан никоҳсиз яшашаркан. Хозирда уйимизга хам келиб хохлаган ишларини қилишади.Бузуқликни севадилар. Бохона қидириб мени ко'п урадилар. Мени хатто хижобсиз ташқарига чиқариб хам юборганлар.Мен уларни ёмон ко'рсатмочи эмасман.Эрни рози қилиш аёлни вазифаси. Акс холда у аёл жаннатга қо'йилмайди. Барчасига чидаб келмоқдаман.Эрим туфайли илмим хам сусайиб кетти.Ажрашишга ё'л қо'ймидила. Қайтиб борсам отам хам қабул қилмайдилар.Бу аёл чидайди деб чо'ридек муносабатда бо'лмоқдалар.Мен Оллоҳни розилигини истайман шу сабабли со'рамоқчи бо'лганим менга бир оят, ё хадис, ёки бир ё'л айтин-ки умримни охирги томчисигача шунга амал қилиб яшай.Агар бу вазиятда мени хаққим бо'лса нима қилишга хақлиман.ИИЛТИМОС жавоб берин?!Оллоҳ о'зининг то'г'ри ё'лидан адаштириб қо'ймасин!!!
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:
Эрингизга гапи ўтадиган одамлардан ёрдам сўранг. Улар у одамга насийҳат қилсинлар.